Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

    2024 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Нидерландия Қироллиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон -Нидерландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

    Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи фан ва таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Музокаралар кун тартибидан тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

    Турли даражада, жумладан, «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» шаклидаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates