Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади

    “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.)

    Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

    тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;

    республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;

    республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

    Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.