Қурилиш саноатидаги энг яхшилар аниқланди

    Мамлакатимизда йилдан-йилга қурилиш материаллари соҳаси тараққий этиб бормоқда.

    Ишлаб чиқариш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт ва маҳаллийлаштириш дастури бўйича кўрсаткичлар ўсиб бормоқда. Ҳозирда нафақат маҳаллий балки жаҳон бозорида ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларига бўлган талаб ортмоқда. Шу билан бирга янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилмоқда. Бир сўз билан айтганда бугунги Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бири.

    Жорий йил якуни бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми 34,2 трлн сўмни, ўсиш сурати эса 111,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Соҳанинг мамлакат саноатидаги улуши 5,9 фоизни ташкил этади.

    Жорий йил якуни билан соҳада жами 2,1 млрд долларлик инвестициялар, шундан 1,3 млрд долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.

    Соҳада 2023 йил маҳсулотлар экспорт ҳажмлари 645 млн долларга етказилади ва ўсиш 105,5 фоизни ташкил этади.

    Экспорт қилинган маҳсулотларнинг 27 фоизи металл буюмлар, 10 фоизи керамика маҳсулотлари, 14 фоизи ПВХ профил, труба ва пластмасса маҳсулотлари, 8 фоизи қуруқ қурилиш қоришмалари каби маҳсулотлар улушига тўғри келди. Экспорт қилинган қурилиш материаллари турлари 55 дан 65 га ошган бўлса, экспорт географияси 43 давлатдан 53 тага ошди.

    Давлатлар кесимида таҳлил қилинганда экспорт қилинган маҳсулотларнинг 34,5 фоизи Қозоғистон ҳиссасига, 17,4 фоизи Қирғизистонга, 12,6 фоизи Тожикистонга, 12,3 фоизи Россия Федерациясига, 4,2 фоизи Туркманистонга, 3,2 фоизи Литвага ва 2,3 фоизи Хитой давлатларига тўғри келган.

    Шу билан бирга, Таиланд, Бельгия, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия ва бошқа шу каби давлатларнинг бозорларини ўзлаштирилиши ҳисобига маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди.

    Шунингдек, "Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси" доирасида жорий йилда маҳсулот сотиб олиш ва сотиш бўйича 20 млрд сўмлик шартномалар тузишга эришилди.

    Албатта бундай юқори натижаларга эришишда саноат корхоналарининг ўрни беқиёс. Шу боис “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан бозор талаб ва таклифини ўрганиш, тадбиркорлар ва саноат корхоналар қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий ҳисобланган йил сарҳисоби таҳлил қилинади. Унга кўра бир қатор йўналишларда ижтимоий сўровнома ўтказилади. Жумладан, "Йил бренди", "Энг яхши экспортчи", "Энг яхши ишлаб чиқарувчи", "ОАВнинг энг яқин ҳамкори" номинацияларида ғолиблар овоз бериш йўли билан аниқланади. Шу билан бирга “Уюшманинг яхши ҳамкори” – ҳам тақдирланади.

    14 кун давомида ўтказилган сўровномада жами 200 мингга яқин овоз берилди. Натижаларга кўра, асосан турли хилдаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бинокор темир-бетон сервис” МЧЖ ҚК – “Йил бренди” дея тан олинди. Нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам ўз ўрнига эга “PERGAMENT QUALITY EXCLUSIVE” MChJ – “Энг яхши экспортчи” номинациясида ғолиб бўлди. Жорий йилда цемент ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган “Наманганцемент” МЧЖ эса “Энг яхши ишлаб чиқарувчи” деб топилди. Республикада автоклав газобетон тайёрлаш бўйича йирик корхона “ARTON” компанияси - "ОАВнинг энг яқин ҳамкори" эканлиги маълум қилинди. Шунингдек, “UCG” компанияси ва “Хуакцин цемент Жиззах” МЧЖ ХК - “Уюшманинг яхши ҳамкори” дея эътироф этилди.

    “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

    матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates