Шаҳрисабзга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти сертификати топширилди

    Шаҳрисабз шаҳрига «2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» сертификатини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусрав Нозири, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

    ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозири томонидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриевга 2024 йилда «Шаҳрисабз – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини тасдиқловчи махсус сертификат топширилди.

    Тантанали маросим концерт дастури билан давом этди. Кеча меҳмонлари опера ижрочиларининг куй-қўшиқлари, оташин халқ рақслари, шунингдек, оркестрнинг бетакрор ижроларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар.

    Тадбир иштирокчиларига ИҲТга аъзо мамлакатлар малакали дизайнерлари иштирокида «Modest fashion show» модалар кўргазмаси намойиш этилди. Унда Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг машҳур дизайнерлари билан бир қаторида 5 нафар маҳаллий дизайнерлар иштирок этдилар. Дизайнерлар 160дан ортиқ либосларни ўз ичига олган тарихий, миллий ва замонавий йўналишдаги коллекциялар тўпламини меҳмонлар эътиборига тақдим этдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates