Кам таъминланган, уй-жойга мухтож, оғир вазиятга тушиб қолган шахсларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Сирдарё тумани ҳокимлиги балансида бўлган “Ширин” маҳалласи Гулистон кўчасида жойлашган кўпқаватли 279-уйнинг 20 та хонадони фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилган ҳолда хужжатлар расмийлаштирилди.
Туман ҳокими Б.Мирзақуловнинг ушбу ташаббусидан айниқса хотин-қизларга кўрсатаётган эътиборидан фуқаролар мамнун бўлишди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати