Сурхондарёда суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси сони биттага кўпайди

    Сариосиё туманидаги Шаҳробод маҳалласида 32 минг 407 истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси иш бошлади.

    Ҳозирги кунда воҳада жами 10 та газ тўлдириш иншоотлари хизмат кўрсатаётган эди. Уларнинг кунлик қуввати 460 тонна, ойлик қуввати 9660 тонна, йиллик қуввати 115920 тонна тоннани ташкил этган бўлса, янги ишга туширилган шохобча бир кунда 30-35 тонна, бир ойда эса 800-900 тонна суюлтирилган газга тўлдирилган газ баллонлари белгиланган муддатда истеъмолчиларга етказилади. Шу билан бирга, 13 киши иш билан таъминланди.

    — Сариосиё тумани суюлтирилган газ истеъмолчиларига бугунга қадар Узун туманидан 6 км ва Денов туманидан 25 км масофалар босиб газ тўлдириб, етказилар эди. Энди ушбу масофалар қисқариб барча қийинчиликлар орта қолди, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Илҳом Ҳайитов. – Эндиликда газ баллонларни етказиб беришда вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади. Янги иншоотга Қашқадарё вилоятидаги Шўртан ва Муборак газ корхонасидан “MAN” русумли автотранспорт орқали етказиб берилади. Туман истеъмолчиларига 7 та “Исузи” ва битта “КамАЗ” русумли автотраспорт воситаси хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Шунингдек, газ тўлдириш шохобчасида ҳар бир жараён жумладан, газ сақлаш, унинг хавфсизлик чоралари, газ баллон тўлдириш ва ўз навбатида баллонлардаги қолдиқларни бўшатиш технологияларини доимий кузатиб турадиган 6 та видео камералар назорат қилиб боради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates