Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама вақтинча чекланди.
Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.