Туғилиш ва ўлимни қайд этиш билан боғлиқ хизматларнинг регламенти ҳам тасдиқланди

    ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

    Авваллари туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ФҲДЁ бўлимига келган фуқаролардан биринчи навбатда доимий рўйхатдан ўтган манзили сўраларди. Агар бошқа туманда истиқомат қилса ўз яшаш манзили бўйича бориб хизматдан фойдаланиш кераклиги айтиларди.

    Замон шиддат билан ривожланиши барча соҳалар қатори аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқди. Эндиликда юртимизда истиқомат қилаётган фуқаролар ўзларига яқин бўлган ҳудудда жойлашган ФҲДЁ бўлимига бориб барча хизматлардан эмин-эркин фойдаланишлари мумкин.

    Яна бир муҳим жиҳат, аввал қўлёзма шаклида тақдим этилган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бугунга келиб электрон равишда тўлдирилиб барча турдаги далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ ягона электрон архиви) ахборот тизимига киритилиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, йиллар ўтиб бирор бир ҳужжатга эҳтиёж сезган фуқароларнинг ортиқча вақт сарф этишининг олдини олади.

    Бундан ташқари, тўловлар биллинг инвойс орқали тўланиши сабабли узоқда жойлашган банкка бориш учун вақт сарфламайди. Электрон тизим йўлга қўйилганлиги сабабли тиббиёт муассасалари билан, туғруқхонада бола туғилиши билан электрон равишда ФҲДЁ бўлимининг она ва бола ҳақидаги маълумотлар қисқа вақт ичида етиб келади. Фуқароларни қувонтирадиган яна бир янгилик эндиликда фарзанди туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пулини ота-оналарнинг банк пластик картасига ФҲДЁ бўлимининг ўзида тушириб берилмоқда. Бу каби яратилаётган қулайликлар фуқароларнинг вақтини тежашга хизмат қилмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Унга кўра, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом уларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек улар фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

    Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

    ФҲДЁ органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайдиган бўлди.

    Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

    Бунда фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.

    Шунингдек, ҳужжат билан туғилганлик ва ўлимни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.

    Инсон қадри улуғланаётган юртда барча соҳалар қатори ФҲДЁ бўлимларида ҳам фуқароларнинг вақтини тежаш, уларга зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай имконият ва қулайликлар ФҲДЁ бўлими хизматидан фойдаланувчи аҳолининг иши тез ва сифатли битишида айни муддао бўлиб келмоқда.

    Маҳфуза Маҳкамова

    Шайхонтоҳур туман 2-сон

    ФҲДЁ бўлими мудираси

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates