Ушбу иш ҳафтасида ҳаво ҳарорати +31 даражагача кўтарилади

    Бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади.

    Фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага — 30 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Ўтган дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашганидан сўнг, ҳарорат фони кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасидан кундуз кунлари 24-29 даражагача, баъзи жойларда 31 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат 10-15 даражагача кўтарилади.

    Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

    Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-30 апрель кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Пойтахтимизда: 29 апрелдан 3 майгача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳарорат 21-24 даража атрофида бўлади, 1-3 май кунлари 25-29 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 12-15 даражача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмат агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates