UzAuto Motors компанияси бозорда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 2-ярми учун автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, дея хабар беради UzAuto.
Шу йилнинг 29 март 10:00 да Labo автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади.
Ўзавтосаноат шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкинлигини эслатиб ўтди. UzAutoSavdo иловаси ва Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумот тақдим этади.
Шунингдек, UzAuto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўрайди. Онлайн контрактация тизими барча хоҳловчилар учун мавжуд.
Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
- OneID тизимида рўйхатдан ўтиш;
- savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;
- OneID тизимидаги логин/пароль ёрдамида сайтга киришда рўйхатдан ўтиш;
Автомобиль модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.