Вазирлик ва экопартия меморандум имзолади Бу нимани англатади?

    Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Экологик партияси билан Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида сайёрамизда юзага келаётган глобал экологик муаммолар сабабли сув ресурслари тақчиллиги хавфи тобора ортиб бормоқда. Бу нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё мамлакатларини ташвишга соладиган долзарб масаладир.

    Бундан 30-35 йил олдин мамлакатимизда фойдаланиладиган йиллик сув миқдори 62-64 млрд. м3 атрофида бўлган, ҳозирга келиб 51-52 млрд. м3 га тушиб қолди. Агар вазият шу тарзда давом этса, яқин йигирма йилда икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими ҳозиргидан 15 фоизга қисқариши, аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик эса 40 фоизга камайиб кетиши мумкин.

    Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси кенгаши, СОП-28 ва бошқа нуфузли халқаро анжуманларда жаҳон жамоатчилиги эътиборини шу муаммога қаратиб, сув танқислигини юмшатиш бўйича янги ғояларни илгари сурдилар.

    Ўтган йил ноябрь ойида Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик вакиллари олдига сувдан тежамкорлик билан унумли фойдаланиш ғоясини аҳолига чуқур сингдириш вазифасини қўйдилар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган сув танқислиги муаммосига бугундан ечим излашга соҳа вакилларини сафарбар этдилар.

    Меморандумда сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда ҳамкорлик қилиш, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда сув хўжалигига оид стратегик давлат дастурларини қабул қилиш, фуқароларнинг сув ресурслари ва объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2024 йилда сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқланди.

    — Ўзбекистон Экологик партияси вазирлигимиз билан Меморандум имзолаш ва биргаликда тарғибот тадбирларини олиб бориш ташаббуси билан чиққани бизни ниҳоятда хурсанд қилди. Биз ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз, “йўл харитаси”даги барча тадбирларни биргаликда ва ўз муддатларида бажариб, амалий натижаларга эришамиз, — дейди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев.

    — Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экопартиядан 15 нафар депутат бор. Маҳаллий кенгашлардаги депутатлари сони эса 600 нафарга яқин. Партия аъзолари сони 620 мингдан ошади, — дейди Экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси А. Ҳамзаев. — “Сув текин эмас” ғоясини тарғиб этишда, аҳоли ўртасида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш маданиятини юксалтиришда партиямиз катта куч ҳисобланади. Аслида ,бу фақат вазирликнинг иши эмас. Келажак авлод учун сув ва бошқа табиий ресурсларни асраш барчамизнинг бурчимиздир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates