Хитой делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамроҳлик қилди.
Мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамроҳлигида бугун Сирдарёга ташриф буюрди.
Ташриф дастурига мувофиқ меҳмонлар дастлаб «Peng Sheng» Ўзбекистон -Хитой қўшма корхонаси томонидан Хитой тажрибаси асосида чигит экилган майдонлар ва янги барпо қилинган интенсив боғни кўздан кечирди. Сўнг Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан суҳбат ўтказилди.
Хусусан, кейинги йилларда Сирдарё вилоятида Хитой компаниялари сармояси иштирокида 70 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилгани, вилоятнинг Хитой Халқ Республикаси билан ташқи савдо айланмаси эса ўтган 2023 йилда 336,1 миллион долларни ташкил этди.
Сирдарё вилояти ва Хитойнинг қатор провинциялари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайиши ҳамда мустаҳкамланишига умид билдирилди. Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтираётган йўналишлар бўйича фикр алмашди, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.