Мазкур чемпионат Самарқанд вилояти Спорт яккакурашлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилади. Ўзбекистон чемпионатига республикамизнинг турли ҳудудларидан 400 нафарга яқин ёш самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.
Беллашувлар йигитлар ўртасида 7 та, қизлар ўртасида 7 та вазнда ташкил этилади. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш иқтидорли спортчиларни синовдан ўтказиб, янги номларни танлаб олиш ва уларни терма жамоа сафига қўшишдан иборат.