Falcon 9 ракетаси Starlink тизимининг глобал Интернет қамров тармоғининг орбитал туркумини тўлдириш учун 23 та мини-сунъий йўлдошнинг навбатдаги партиясини муваффақиятли олиб чиқди.
Хитой “Шэньчжоу-19” бошқариладиган фазовий кемаси воситасида уч нафар тайконавтни орбитага олиб чиқди.
Хитой атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш учун Ер сунъий йўлдоши – Tianping-3 ни учирди.
Хитой G60 Starlink номи билан танилган ва Американинг SpaceX компаниясининг Starlink тизимининг муқобили сифатида ишлайдиган Qianfan (“Минг елкан”) сунъий йўлдош гуруҳининг иккинчи партиясини учирди.
Shukrayaan-1 Венера миссиясининг ишга туширилиши 2028 йил 29 мартга режалаштирилган. Бу ҳақда India Today телеканали Ҳиндистон коинот агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Пайшанба куни Япониянинг H-IIA ўрта даражадаги ракета-ташувчиси IGS Radar 8 разведка йўлдошини орбитага олиб чиқди, деб хабар берди Mitsubishi Heavy Industries (MHI) компанияси.
Хитой чоршанба куни Lijian-1 Y4 ракета-ташувчиси ёрдамида коинотга бешта янги масофавий зондлаш сунъий йўлдошини учирди.
Хитойнинг Chinarocket компанияси Jielong-3 ракетаси ёрдамида саккизта сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда компания WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Ҳиндистон ҳукумати миллий кўп модулли Ерга яқин орбитал станция – Bharatiya Antariksha (BAS) станциясини қуриш бўйича ишлар бошланишини маъқуллади. Бу ҳақда SpaceNews хабар берди.
Falcon 9 ракетаси Европанинг иккита Galileo навигация сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли тарзда олиб чиқди.