Шу йилнинг 31 октябрь куни Тошкентнинг 3 та тумани электр энергиясидан вақтинча узилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ва Тошкент шаҳрининг Олмазор туманларида электр энергиясидан ноқонуний тарза уланиб олган тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди.
Ижтимоий тармоқларда чиқиндидан қарзи бор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақида хабар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ўтказилди.
Жиззах вилоятида “Ўзенергоинспекция” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбири ўтказилди.
“Ўзенергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда электр энергиясига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбири ўтказилди.
Бу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергиясига харажатларни қисман қоплашга ёрдам беради. Бир мартали компенсация учун давлат 370 млрд сўм йўналтиради.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги маҳаллаларнинг бирида барча электр ҳисоблагичлари ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган назорат тадбирида якка тартибдаги тадбиркор электр таъминоти инспектори билан тил бириктириб қарийб 150 млн. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.