Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ғазо секторидаги, айниқса, анклав шимолидаги вазиятни оғир деб баҳоламоқда. Очликнинг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўриш керак.
Ғазо секторида самолётдан нотўғри туширилган гуманитар ёрдам туфайли 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда анклав маъмурияти хабар берди.
Исроилнинг Ғазо сектори маъмурий марказида гуманитар ёрдам тарқатилишини кутаётган фуқароларга берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди.
Ғазо секторининг жанубида озиқ-овқат тақсимоти фожиага олиб келди. Самолётлар гуманитар ёрдам солинган қутиларни ташлагач, Исроил ҳудудни бомбардимон қилди.
Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
Исроил кучларининг Ғазода инсонпарварлик ёрдами тарқатилишини кутиш учун тўпланган жойни бомбардимон қилиши оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди.
Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторига камида 50 тонна турли инсонпарварлик ёрдамларини етказди.