Осиё Паралимпия қўмитасида Тошкент-2025 Ёшлар Пара Осиё ўйинлари тайёргарлиги муҳокама қилинди.
"Тошкент-2025" ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.
Узоқ кутилган Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ҳам ортда қолди. Қитъанинг энг нуфузли комплекс мусобақасида юртимиз пара атлетлари тарихда энг кўп медаль қўлга киритди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади.
Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида финал беллашувлари якунланди. Эътиборлиси, унда иштирок этган икки нафар ҳамюртимиз ҳам шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Параосиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам делегациямиз учун олтин медаль билан бошланди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда. Қўлга киритилган натижалар билан Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида кучли учликда боряпти.
Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида юртимиз вакилларининг муваффақиятли чиқишлари давом этмоқда.
Ханчжоуда Пара Осиё ўйинлари расман старт олди. Бугундан вакилларимизнинг мусобақадаги иштироки бошланди.