«Ўзчармсаноат» уюшмасида Туркиянинг « CASHM BARLAS» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Инвесторлар билан учрашувда пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган янги инвест лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Фарҳод Нурмухамедов «Kuangda Technology Group» вице-президенти Гонг Худонг бошчилигидаги делегация билан учрашди.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Ф.Нурмухамедов Покистон Ислом Республикасининг «Leading edge alliance» компанияси раҳбари, Ўзбекистоннинг Покистондаги бош консуллиги фахрий консули Нажееб Муштақ Воҳра бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Туркиянинг «Layki» компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда турк бренди ва Ўзбекистон корхоналари ҳамкорлигида «Layki» бренди остида пойабзал маҳсулотлари, пойабзал тагликлари, елим хом ашёсини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳани амалга оширишнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
“Ўзчармсаноат” уюшмасида “Kuangda Technology Group” ҳузуридаги “Kuangda auto parts” МЧЖнинг бош директори билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда компания томонидан мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаси доирасида сунний чарм ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширишнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев МТО газ-кимё мажмуаси бош директори Масрур Шакиров билан учрашув ўтказди.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Туркиянинг “El Taban” ва Ўзбекистоннинг “San+One” компанияси раҳбарлари Сонер Эргул ва Шуҳрат Тўйчиев билан учрашди.
Бугун “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Россия Федерацияси божхона хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги вакили Андрей Геннадьевич Зайцев билан учрашди.
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Fashion Style Russia” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси турли идора ва бирлашмалар, тадқиқот марказлари билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида мулоқот ва музокаралар ўтказишда давом этяпти.
Москва шаҳрида жорий йил 19-22 февраль кунлари чарм, пойабзал, кийимлар ва чарм-атторлик маҳсулотларининг намойиши саналган “Fashion Style Russia” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтяпти.