Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси ўринбосари Олга Перепечина ҳамда Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси ўринбосари Дания Еспаева билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларига янги светофор “сигнали” – яшил плюс киритилди.
Қозоғистон ҳукумати сув тошқини туфайли “Келажак ўйинлари” мультиспорт мусобақасини 2025 йилдан 2026 йилга кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Республика Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 13 536 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Катта миқёсдаги сув тошқинлари оқибатида Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида 5 мингдан ортиқ турар-жой биноси ҳалигача сув остида қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Беларусь калийли ўғитлари олиб кетаётган поезд Қозоғистоннинг “Дўстик” темир йўл станциясида рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Беларусь темир йўлчилар жамияти маълум қилди.