Кеча Қамчиқ довонидаги юз берган кўчкида қанча қор кўчгани маълум қилинди

    Ижтимоий ҳаёт 16 феврал 2023 1618

    ФВВ ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидаги қор кўчкиси ҳақида қарқалган маълумотлар юзасидан тушунтириш берди. 

    Ушбу ҳолатга ойдинлик киритилишича, воқеа «Тошкент – Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 238-м километри, яъни Қамчиқ довонига тўғри келадиган қисмида содир бўлган.

    Куни кеча соат 22:40 да йўналишнинг юқорида айтилган қисмида ҳажми 1300 м³ бўлган қор кўчкиси содир бўлди. Қор массасининг бир қисми йўлга тушган.

    Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари йўлни қор массасидан тезда тозалашган.