Якутияда иқлим ўзгариши туфайли ҳайвонларнинг янги турлари пайдо бўлди

    Якутияда (Россия Федерацияси)ги иқлим ўзгариши минтақа учун ноодатий бўлган ҳайвонлар, ҳашаротлар, қушлар ва ўсимликлар турларининг пайдо бўлишига олиб келди.

    Бу ҳақда Россия фанлар академияси Сибирь бўлими Доимий музликларни ўрганиш институти етакчи илмий ходими Никита Танаев маълум қилди.

    Олим иқлим ўзгаришлари ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига энг тез таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шу боис, шимолда илгари бу ерда бўлмаган турлар пайдо бўлади. Хусусан, яқинда экологлар Арга-Тас тоғ тизмасининг юқори қисмида қора-кулранг қанотли ва нақшли капалакнинг янги кичик турини топишди. Бундан ташқари, мазкур ҳудудда кана пайдо бўлган, Танаевнинг сўзларига кўра, бу маҳаллий аҳолига кўп муаммо келтирмоқда.

    Ёзда олимлар Якутияда яшамайдиган қора калхатни ҳам, оқ айиқлар яшайдиган Колима дарёсининг қуйи оқимида қўнғир айиқларни ҳам пайқашди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates