Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра:
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида:
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;
2023 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.
Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилиши белгиланади.
1 апрелдан марказларда ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 километргача туширилади
Қоидабузарликлар ҳақидаги хабарнома ишончномаси бўлган ҳайдовчига келадиган бўлади.
Озиш сири пaрҳездa эмaс: диетолог соғлом вaзн тaшлaшнинг энг муҳим қоидaлaрини тушунтирди
- Президентимиз “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
- Наманганни иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
- Қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича тажриба алмашилди
- Бишкекда Ўзбекистон ва Португалия ўйинини томоша қилиш учун фан-зона ташкил этилади
- Францияда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво сабаб 18 киши вафот этди
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган