Унда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

photo_2026-06-26_16-02-44.jpg

Тадбир доирасида Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида соҳада амалга оширилаётган ишларни акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.

photo_2026-06-26_16-02-15 (3).jpg

Шунингдек, БМТнинг 2025-йилдаги глобал нарковазият юзасидан ҳисоботи тақдим этилиб гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 963 кг 610 грамм гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларни йўқ қилиш маросими онлайн намойиш этилди.

photo_2026-06-26_16-02-17.jpg

Тадбир якунида санъаткорлар иштирокидаги бадиий концерт дастури намойиш этилди.