Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Хусанов кумуш, +65 кг вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, -58 кг вазн тоифасида Қудратулло Шоназаров бронза, -80 кг вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронзани делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Эътиборлиси, қитъамизнинг 20 дан зиёд давлати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган 6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишдан ташқари, Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.
6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 сари муҳим очколарни қўлга киритди
БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи саралаш мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар
- UZCERT давлат ташкилотлари ва корхоналарни оммавий киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирди
- Микрокредитбанк активлари 30,7 трлн сўмга етди, Fitch рейтингни BB даражасига оширди
- Малайзия Марказий Осиёда тиббий туризм йўналиши сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
- Сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
- Польшадаги элчихона кўмагида она ва бола Ватанга қайтарилди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўқишга киролмаган ёки йўналиш танламаган абитуриентлар вакант ўринлар учун танловда иштирок этади