Шунингдек, ноқулай об-ҳаво оқибатлари туфайли 26 киши жароҳат олгани таъкидланмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони ортиши мумкин.
Табиий офат Афғонистоннинг 34 вилоятидан 13 тасига, асосан мамлакатнинг ғарбий, марказий ва шимоли-ғарбий қисмларига таъсир кўрсатди, деб хабар берди report.az.
"Ноқулай об-ҳаво 147 та уйнинг тўлиқ ёки қисман вайрон бўлишига, 80 километр (тахминан 50 миля) йўлларнинг вайрон бўлишига ва қишлоқ хўжалиги ерлари, ирригация каналлари ва корхоналарга зарар етказилишига олиб келди", деди Ҳаммад.
Об-ҳаво маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик давом этади ва мамлакатнинг шарқий ва марказий ҳудудларида ҳам сув тошқини бўлиши мумкин.