Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу тадбир зараркунанда ҳашоротлар кўпайишининг олдини олиш ҳамда юқумли касалликлар тарқалишини чеклаш мақсадида ташкил этилган.
Таъкидланишича, барча ишлар мутасадди идоралар рухсати билан ва тўлиқ назорат остида олиб борилмоқда.
Фуқаролардан вазиятга хотиржам муносабатда бўлиш, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи асоссиз маълумотларни тарқатмаслик сўралмоқда.