Дастлабки маълумотларга кўра, "Нефтчилар — Кулла" йўналишида ҳаракатланаётган, 1978 йилда туғилган Ў.А. бошқарувидаги тупроқ ортилган "HOWO" русумли юк автомашинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган "Cobalt", "Nexia", "BYD Song Plus" ва "Nexia-2" русумли автомашиналар, шунингдек, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган "Nexia-3", "Damas" ва "Matiz" русумли транспорт воситалари билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида кўча бўйида жойлашган дўконларга ҳам зарар етган.
Ачинарлиси, ушбу ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. "HOWO" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси ва яна 3 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.