Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги “Ғайрат” маҳалласида яшовчи Одинахон Муҳаммаджонова жорий йилнинг 2 июнь куни кўп ҳомилалик ташхиси билан тиббиёт муассасасига қабул қилинган.

Орадан бир неча кун ўтиб, муддатидан олдин туғруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти ўтказилган. Туғруқ жараёни филиалнинг тажрибали акушер-гинекологлари, неонатологлари ва реаниматологлари томонидан муваффақиятли амалга оширилган.

Дунёга келган чақалоқларнинг уч нафари ўғил, бири қиз бўлиб, уларнинг вазни қуйидагича:

— биринчи чақалоқ — ўғил, 2415 грамм;
— иккинчи чақалоқ — ўғил, 1730 грамм;
— учинчи чақалоқ — ўғил, 2405 грамм;
— тўртинчи чақалоқ — қиз, 1885 грамм.

Айни пайтда она ва чақалоқлар шифокорлар назорати остида бўлиб, уларнинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.