Kazinform агентлигининг Ҳ. Доспанова номидаги халқаро аэропорт маълумотларига таяниб хабар беришича, биринчи рейсни 22 ноябрь куни амалга ошириш режалаштирилган.

Янги авиақатнов Атирау ва Нукус ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновини таъминлаб, йўловчиларга икки шаҳар ўртасида қулай сафар қилиш имконини беради.

Қайд этилишича, аввал мазкур йўналиш бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд бўлмаган.