Бу ҳақда ABC хабар берди.
Чекловлар 2027 йилда кучга киради ва мактабгача таълим муассасаларидан иккинчи синфгача бўлган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Учинчидан олтинчи синфгача бўлган ўқувчиларга олти ой давомидан ҳафтасига бир кун экрансиз кун бўлиши тажрибадан ўтказилади. Бу штат бўйлаб 10 та мактабда бўлиб ўтади. Ногиронлиги ва махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун истиснолар мавжуд, деб хабар берди report.az.
Расмийлар янги чораларнинг мақсадларидан бири қўл ёзуви кўникмаларини ошириш эканлигини таъкидлашди. Учинчи ва тўртинчи синф ўқувчилари учун алоҳида қўл ёзуви ўқув дастури жорий этилади.
Бундан ташқари, мактаблар ўқувчиларнинг ўз қурилмаларини синфга олиб келиш амалиётини босқичма-босқич тўхтатишади. Бунинг ўрнига улар мактаб томонидан тақдим этилган ва штат Таълим вазирлигининг хавфсизлик тизимига уланган қурилмалардан фойдаланишади.