Президентнинг “Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Сифатли давлат бошқаруви” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (Агентлик) ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги Дастурни амалга ошириш учун масъул органлар ҳисобланади.
2026 йилдан ҳар 2 йилда республика ижро этувчи ҳокимият органлари (вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциялар)нинг фаoлияти самарадoрлигини Дастур асосида баҳoлаш тизими жорий этилади.
Дастурда иштирок этувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда мукофот номинациялари рўйхатлари Агентлик ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан тасдиқланади.