Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситаси махсус жиҳозланган тез ёрдам автомобилига йўл бермагани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, мазкур қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган. Шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳайдовчилардан махсус жиҳозланган хизмат автомобилларига йўл берган ҳолда ҳаракатланиш сўралди.
Бундай қоидабузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланган.
«Тез ёрдам» автомобилида сизга яқин инсонлардан бири бўлиши мумкинлигини унутманг, дейилади Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида