Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлигида балиқчилик тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда маълум қилинди.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

Йиғилишда Омонжон Мусаев ва марказ мутахассислари томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳамда ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот берилди.

Қайд этилганидек, 2025 йилда Ўзбекистонда 206 минг тоннадан зиёд балиқ етиштирилган. Балиқчилик хўжаликлари сони 6 300 тага етган. Интенсив усулда балиқ етиштириш майдонлари 12 минг гектарни, маҳсулот ҳажми эса 120 минг тоннани ташкил этган.

Шунингдек, йиғилишда балиқчиликни ривожлантириш, сувни тежайдиган ва қайта айлантирадиган технологияларни жорий этиш, янги балиқ ҳовузларини ташкил қилиш ҳамда интенсив ва совуқ сув балиқчилигини кенгайтириш бўйича вазифалар белгиланди.