Жами 25та банк орқали байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун — 31-августдан 3-сентябргача дам олишади. Бу бўйича ўтган йили президентнинг тегишли фармони қабул қилинганди.

Шундан келиб чиқиб, дам олиш кунлари қуйидаги банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:

  1. “Agro bank”;
  2. “Asisa Alliance bank“;
  3. “Aloqa bank“;
  4. “Anor bank“;
  5. “Asaka bank“;
  6. “Biznesni rivojlantirish banki“;
  7. “Garant bank“;
  8. “Davr bank“;
  9. “InFinbank“;
  10. “Ipoteka bank“;
  11. “Ipak Yo‘li banki“;
  12. “Madad Invest bank“;
  13. “MKBank“;
  14. “Octobank“;
  15. “Orient Finance bank“;
  16. “Poytaxt bank“;
  17. “Sanoatqurilishbank“;
  18. “Saderat bank“;
  19. “Trast bank“;
  20. “Turon bank“;
  21. “Universalbank“;
  22. “Xalq banki“;
  23. “Hayot bank“;
  24. “Hamkorbank“;
  25. “O‘zmilliybank“.

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.