Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойида йиллик инфляция 6,4 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этди. Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида иқтисодий ўсиш 8,3 фоизга етган. Шу билан бирга, ички талабнинг юқорилиги инфляцион босимни сақлаб қолмоқда.
Жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархларининг ўзгарувчанлиги ҳам инфляция билан боғлиқ хатарларни кучайтирмоқда.
Қайд этилишича, ижобий реал фоиз ставкалари ва сўмдаги жамғармаларнинг жозибадорлиги қатъий пул-кредит шароитларини таъминламоқда.
Марказий банк прогнозларига кўра, инфляция 2026 йил якунида 7 фоиз атрофида, 2027 йил якунида эса 5 фоизлик мақсадли кўрсаткич даражасида бўлиши кутилмоқда.