Япон болалар боғчаларида тажриба ўтказган психологлар шуни аниқладиларки, кичкинтойлар тахминан беш ёшга тўлганда ичларида ишончли ҳисоблай бошлайди. Лекин мактабгача тарбия ёшидаги болалар буни қандай қилишларини тушунтириб бера олмайди.
Бу мавзудаги мақола Acta Psychologica журналида чоп этилган, деб хабар берди science.mail.ru.
Ички монологни олиб бориш қобилияти катталар учун табиий туюлади. Масан, сут сотиб олишни ўзига эслатиш ёки бўлғуси суҳбатни мияда машқ қилиш кабилар ички нутқ саналади. Бу диққат ва ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ ҳисобланади, аммо янги тадқиқот бу боғлиқлик тўлиқ текширилмади.
Ёш болалар кўпинча ўз ҳаракатларини овоз чиқариб шарҳлайди. Мана шу гаплашув жараёни тафаккурга боғланаётган пайтни илғаб олиш қийин. Чунки мактабгача ёшдаги болалар ички ҳолат ва тасаввурларин тушунтриб бера олмайди, албатта. Шунинг учун ота-оналар ва педагоглар боланинг бу пайтда нималар қила олишини тўлқ тушунишлари қийин.
Тадқиқотчилар Кота Отани ва Юсуке Моригути болаларга оддий тест — бешгача санашни таклиф қилишди. Тажрибада Япония боғчаларидан уч ёшдан олти ёшгача бўлган 77 нафар бола ва 25 нафар талаба иштирок этди. Ҳар ким планшетдаги таймерни ишга тушириш тугмасини босар, бешгача санарди ва тўхтатиш тугмасини босарди. Экранда секундлар кўринмасди. Аввалига овоз чиқариб саналди, кейин ўша суръатда ичида қайта санашди.
Тафаккур ривожланишининг яширин босқичи
Маҳоратни баҳолаш учун олимлар уринишдан уринишгача бўлган ҳисоблаш вақти қанчалик барқарор эканлигини текширишди. Овозсиз, яъни ичда ҳисоблаш ёш ўтиши билан барқарорлашиб боради, товуш чиқариб ҳисоблашда эса бундай қонуният топилмади.
Тадқиқотда кичикроқ болалар лабларини тез-тез қимирлатиб секин товушлар чиқаришар ёки бармоқлари билан санашарди. Якуний таҳлилга 58 нафар бола киритилди: 19 нафари – асосан энг ёш болалар вақт ва тартиб-қоидалар билан боғлиқ муаммолар туфайли жараёндан четлатилди.
Сўнгра болаларга ички нутқ ҳақида саволлар берилди. 29 нафар боланинг жавоблари таҳлил қилинди. Деярли барча каттароқ ёшдагилари ўзлари билан ўзлари гаплашаётганликларини тасдиқлади. Болаларнинг жавоблари эса ҳар хил, бироқ тасодифий жавоблардан яхшироқ эмасди. Барқарор санайдиганлар ички нутқи бошқалардан кўра яхшироқ эмасди. Қизиғи шундаки, катталар овоз чиқариб ҳисоблашни ичида санашдан кўра маъқул топишди. Эҳтимол бунда ўз товуши маълум бир ритмни сақлашга ёрдам берар.
Хулоса қилиб айтганда, бу ота-оналар ва тарбиячилар учун муҳим: агар ёш боладан фикрларини баён қилишига қараб у аллақачон фойдаланаётган кўникмаларга етарлича баҳо бера олмаслигингиз мумкин.
Ишнинг камчиликлари ҳам бор: бешгача санашига қараб уларнинг қандай ўйлаш даражасини баҳолш мушкул. Олдинроқ ўтказилган хотира тестида тахминан етти ёшдагилар ички нутқ белгиларини аниқланди. Аммо бошқа тадқиқотчилар буни кичкинтойлар учун жуда мураккаб деб ҳисоблашган.