Тадқиқотда 42 ёшдан 75 ёшгача бўлган 1873 киши иштирок этди. Кўнгиллилар хотира, диққат, нутқ қобилияти, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини баҳоловчи 12 та когнитив тестдан ўтишди. Кейин олимлар олинган натижаларни иштирокчилар яшайдиган ҳудудлардаги об-ҳаво шароити билан солиштирди.

Маълум бўлишича, тунги ҳароратнинг юқори бўлиши ассоциатив хотиранинг, яъни турли предмет ва ҳодисалар ўртасидаги алоқаларни эслаб қолиш ва қайта тиклаш қобилиятининг пасайиши билан боғлиқ экан. Айнан шу хотира инсонга турли нарсаларни, айтайлик калит ёки кўзойнагини қаерда қолдирганини эслашга, танишининг юзини унинг исми билан таққослашга ёрдам беради. Шу билан бирга, ҳароратнинг бошқа когнитив тестлар натижалари билан жиддий  боғлиқлиги аниқланмади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай қонуниятнинг эҳтимолий сабаби иссиқ тунларда уйқу сифатининг ёмонлашиши бўлиши мумкин. Уйқу кун давомида олинган маълумотларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди, шунинг учун унинг бузилиши хотирага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Олимлар аниқланган таъсир вақтинчаликми ёки тунги юқори ҳароратнинг мунтазам таъсири когнитив функцияларнинг узоқ муддатли ёмонлашуви ва деменция хавфини ошириши мумкинлигини аниқлаш ниятида.

Аввалроқ олимлар ширинлик истеъмол қилишнинг хотира пасайиши билан боғлиқлигини аниқлаган эди, деб хабар беради lenta.ru.