«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, аввалроқ М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли ватандошимиз Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, унинг олти нафар фарзанди эса «Транзит» болалар ижтимоий бошпанасида сақланган.

Ватандошимизнинг фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида Бош консулхона томонидан қисқа фурсатда зарур ҳужжатлар расмийлаштириб берилган.

Шундан сўнг М.М. ва унинг фарзандлари «Санкт-ПетербургСамарқанд» авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.