Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар органлари томонидан мониторинг ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, воқеа 2025 йил декабрь ойида туманнинг Янгиқўрғон маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида содир бўлган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича шу вақтгача ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Видеода акс этган шахс — 1993 йилда туғилган М.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда қонуний қарор қабул қилиш учун материаллар судга юборилган.

Якуний натижалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.