Суд қарорига кўра, 33 ёшли фуқаро (М.Ш.)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, 30 ёшли фуқаро (А.А.) МЖтКнинг 220(1)-моддаси (қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан айбдор деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.
Эслатиб ўтилишича, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун қонунчиликда жавобгарлик муқаррар. Агар бундай ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрорланса, бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.