Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан куч синашади. Қуръа натижаларига кўра, Жавоҳир Синдаров биринчи партияни оқ доналарда ўтказади.
14 партиядан иборат ушбу мусобақа давомида ҳамюртимизга гроссмейстерлар Муҳиддин Мадаминов, Роман Видоняк ва Никита Витюговдан иборат тажрибали жамоа кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Бутун Ўзбекистон халқи Жавоҳир Синдаровга омад тилайди. Олға, Жавоҳир!