Шоирнинг «Күншығыс жолаўшысына», «Бахыт лирикасы», «Йош», «Аласатлы дүнья бул», «Үйлер», «Жети асырым», «Дала әрманлары», ««Дузлы самаллар», «Кеўилдеги кең дүнья», «Беглигиңди бузба сен…», «Кеўил кеўилден суў ишер», «Тумарис ҳәм басқа поэмалары», «Ҳәр кимниң өз заманы бар» номли шеърий китоблари ва «Таңламалы шығармалары» тўпламлари нашр этилган.

Унинг шеърлари туркий тиллар адабиётининг гултожига айланди. Бир қатор асарлари қозоқ, украин, беларус, грузин, болгар ва бошқа халқларнинг тилларига таржима қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори билан Нукусда Ибрайым Юсупов ёдгорлиги ва унинг номидаги ижод мактаби барпо этилди.

Адабиётимизнинг буюк сиймосининг мероси ҳамиша ардоқланиб, хотирланади.

Республикамизда ўтказилиши анъанага айланган «Уч авлод» учрашувларида ҳам шоир Ибрайым Юсуповнинг ҳаёти ва ижоди алоҳида тилга олиниб келинмоқда.

Қорақалпоқ адабиётининг қўш байтерагидан бири, атоқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони, «Эл-юрт ҳурмати», «Дўстлик» орденларига сазовор деб топилган фозил инсонни халқимиз доимо ёдида сақлайди. Унинг ўлмас мероси эса адабиётимиз гултожи сифатида авлодларга улкан маънавий озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади.


Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.