Янги Ўзбекистон шон-шуҳратини халқаро миқёсда юксалтиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, мамлакатимизда шахматни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу спорт турини тарғиб этиш, навқирон авлод қалбида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш борасидаги катта хизматлари, шунингдек, Кипрда ўтказилган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнирида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари орасида рекорд натижалар кўрсатгани ва муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритгани учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбекович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев