Аризалар қабули бугун соат 15:00 дан бошланади.
Ариза топширувчига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:
Ижтимоий балл: Баҳолаш натижасида 30 ва ундан юқори балл тўплаши лозим;
Кредит тарихи: Дастурда қатнашаётган камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос келиши керак;
Уй-жой йўқлиги: Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб кўчмас мулк бўлмаслиги шарт;
Даромад даражаси: Ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши зарур.
Аризани топширишда ўзингизга қулай усулни танланг:
my.gov.uz портали орқали онлайн;
MyGov мобил иловаси орқали исталган жойдан;
Давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюрган ҳолда.