«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларда ноқонуний яшашнинг олдини олишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйган буюртмачи ёки пудратчининг масъул ва мансабдор шахслари учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, буюртмачилар ва пудратчилар фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўймаслик чораларини кўриши шарт бўлади.

Мажлисда таъкидланганидек, ушбу ўзгартиришлар уй-жой билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.

Сенаторлар қонунни маъқуллади.

Ҳамкорлик материали