Мамлакатимизда олий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва олий таълим муассасаларининг жаҳон таълим маконидаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Бу борадаги амалий натижалардан бири сифатида Бухоро давлат университетининг 10 та истиқболли таълим дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан муваффақиятли давлат аккредитациясидан ўтказилди.
Аккредитацияга бакалавриат босқичининг Давлат аудити, Юриспруденция (масофавий), Даволаш иши ва Тиббий профилактика иши йўналишлари ҳамда магистратура босқичининг Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, Давлат аудити ва молиявий назорат, Бизнес ҳуқуқи, Амалий сиёсатшунослик, Бизнесни бошқариш (MBA) ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассисликлари лойиқ топилди.
Ҳамкорлик материали