Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Учрашувда Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилган.

“Биз тарихий меросга авайлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқмиз. Бундай ташаббуслар мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.