Рақобат қўмитаси мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.
Рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминлангани юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ўрганиш натижасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қўмита ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чораларини қўллайди.
Фуқаролар авиаташув хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилмаслиги ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Маълумот ўрнида, Рақобат қўмитасига бугунги кунга қадар «Centrum Air» ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилик бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Шунингдек, амалдаги қоидаларга авиакомпания айби билан парвозлар белгиланган жадвалдан кечиктириб амалга оширилган ёки йўловчилар белгиланган манзилга кечиктириб етказилган ҳолатларда уларга пуллик компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Транспорт вазирлигига бир нечта кўрсатма берилган.
Айни пайтда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.