Қўмита маълум қилишича, тегишли қарор идоранинг буйруғи асосида қабул қилинган.
Компания бозорда устун мавқега эга оператор сифатида тан олингани сабабли унинг фаолиятида рақобат қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади.
Қўмита устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Uklon UB» фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими мажбурий тартибда жорий этилишини маълум қилди.
Шунингдек, рақамли платформа оператори фаолияти қонунчиликка мувофиқ мониторинг қилиб борилади.