2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб химоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган.

Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз қидирув ишлари кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда. 

Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.